Ёшлар иштирокида семинар ташкил этилди

// 30 aprel 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (488.29 KB)

Билимли, малакали ёш мутахассислар корхона тараққиётини белгилашда муҳим ўрин тутади. Уларнинг муваффақиятида касбий кўникма, тажриба билан бирга хорижий тилларни ўрганишнинг аҳамияти беқиёс.

Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида ташкил этилган семинарнинг асосий мақсади хорижий тилларни ўрганиш орқали ёш кимёгарларнинг билим ва салоҳиятини ошириш ҳамда рақобатбардош кадрлар тайёрлашга ҳисса қўшишдан иборат бўлди.

Семинар давомида тил ўрганишнинг афзалликлари, таълим ва касб соҳаларидаги аҳамияти, шунингдек, мутахассис сифатида ривожланишдаги ўрни ҳақида атрофлича фикр алмашилди. Спикерлар сифатида ўз соҳасида муваффақият қозонган мутахассислар иштирок этиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Тадбир интерактив тарзда ўтказилиб, қатнашчиларнинг савол-жавоблари ва фикр-мулоҳазалари билан бойитилди. Семинар якунида энг фаол иштирокчиларга сертификатлар топширилди.