“Ёш китобхон” ҳамда “Китобхон ходим” кўрик-танловларининг республика босқичи ғолиблари аниқланди

// 23 oktabr 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (34.83 MB)

Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖда тармоқ корхоналарининг 30 ёшгача ва 30 ёшдан юқори бўлган ходимлари ўртасида ўтказилган “Ёш китобхон” ҳамда “Китобхон ходим” кўрик-танловлари совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Қизғин ва муросасиз кечган беллашув натижалари қуйидагича бўлди:

“Ёш китобхон” танлови бўйича:

1-ўрин – Дилноза Абдуллаева – “Навоиязот” АЖ
2-ўрин – Райҳон Жўрақулова – “Навоиязот”  АЖ
3-ўрин – Амрилло Нуриллаев – “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ;

“Китобхон ходим” танлови бўйича:

1-ўрин – Муниса Эрназарова – “Навоиязот” АЖ
2-ўрин – Нилуфар Норқобилова – “Деҳқонобод калий заводи” АЖ
3-ўрин – Ҳасан Ашуров – “Деҳқонобод калий заводи” АЖ.

Совриндорларга махсус статуетка, китоблар тўплами, пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди. 
 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати