“Йилнинг энг фаол ёш ходими” кўрик-танлови ғолиблари аниқланди

// 15 iyun 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (430.7 KB)

“Ўзкимёсаноат” АЖ тизими ходимлари ўртасида ўтказилган “Йилнинг энг фаол ёш ходими” кўрик-танловининг республика босқичи якунлари бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Танлов натижаларига кўра:

“Йилнинг энг фаол ёш ходими” номинацияси ғолиби:

1-ўрин - Отабек Турсунбоев - “Максам-Чирчиқ” АЖ ёш ходими;
2-ўрин - Фарход Эркинов - “Навоийазот” АЖ ёш ходими;
3-ўрин - Беҳруз Хайриллоев - “Навоийазот” АЖ ёш ходими.



Иштирокчилар танлов давомида касбий билим ва кўникмалари, ташаббускорлиги, лидерлик салоҳияти ҳамда жамоатчилик фаоллигини намоён этдилар.
Кўрик-танлов ёш ходимларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда тизимда иқтидорли кадрлар захирасини шакллантиришга хизмат қилмоқда.
Ғолиб ва совриндорларни ушбу ютуқ билан самимий табриклаймиз ҳамда келгуси фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилаймиз.