Янги технологиялар – барқарор ривожланиш сари қадам!

// 25 mart 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (613.46 KB)

“Аммофос-Максам” АЖ ҳудудида замонавий сулфат кислотаси ишлаб чиқариш заводи ишга тушиш арафасида. “Almalyk Sulphuric Acid” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳа Ўзбекистон кимё саноатининг ривожланишига хизмат қилади.

Лойиҳанинг асосий маълумотлари:

  • Инвестиция миқдори: 6,4 миллион АҚШ доллари
  • Йиллик қуввати: 66 минг тонна сулфат кислотаси
  • Маҳаллий ва халқаро бозорлар талабини қондириш имконияти
  • Экологик хавфсиз технологиялар асосида ишлаб чиқариш
  • 35 нафар малакали техник ва муҳандис иш ўринлари

Ушбу лойиҳа маҳаллий хомашёдан самарали фойдаланиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш ва саноатимиз рақобатбардошлигини оширишга катта туртки беради.

“Аммофос-Махам” АЖ Матбуот хизмати