“ЎЗКИМЁСАНОАТ” АЖДА ТАРМОҚ КОРХОНАЛАРИ ХОТИН-ҚИЗЛАР КЕНГАШЛАРИ ИШТИРОКИДА “ЖАМИЯТ ХОТИН-ҚИЗЛАРИ МАНФААТЛАРИНИ САМАРАЛИ ТАЪМИНЛАШ” МАВЗУСИДА ОНЛАЙН МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

// 16 iyul 2022 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (261.69 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси С.Абдурахманова бошчилигида тармоқ корхоналари хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раислари ҳамда Хотин-қизлар кенгаши аъзолари иштирокида онлайн мулоқот ўтказилди.

Онлайн мулоқотда тармоқ корхоналари бошланғич ташкилоти раислари томонидан ишлаб чиқилган “Йўл харита”лари муҳокама қилинди. Уларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича амалий тавсиялар берилди. Хусусан, корхоналардаги хотин-қизларнинг ижтимоий кўмакка муҳтож қисмини аниқлаб олиш, ёш оилаларга ҳар томонлама кўмаклашиш, чора-тадбирлар режасини пухта ва манзилли тарзда ишлаб чиқиш таъкидланди.

Шунингдек, “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси С.Абдурахманова томонидан корхоналарда фаолият олиб борадиган хотин-қизлар ўртасида турли спорт мусобақалари ўтказиш, малакали шифокорлар, психологларни жалб қилган ҳолда давра суҳбатлари, семиран-тренинглар ташкил этиш, ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларнинг сони ва сифатини ошириш бўйича аниқ таклифлар билдирилди.