«Халқаро шиша йили» доирасида «Шиша, керамика ва боғловчи материаллар ишлаб чиқаришнинг инновацион технологиялари» халқаро конференцияси старт олди.

// 26 may 2022 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.32 MB)

Бугун 26 май куни «Кимё-барқарор ривожланиш учун» халқаро илмий-техникавий ҳафталиги  доирасида Тошкент кимё-технология институти, «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси билан ҳамкорликда Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан эълон қилинган «Халқаро шиша йили» доирасида «Шиша, керамика ва боғловчи материаллар ишлаб чиқаришнинг инновацион технологиялари» халқаро конференцияси старт олди. Халқаро илмий-техник анжумандан кўзланган мақсад силикат материаллари – шиша, керамика ва боғловчи материаллар ишлаб чиқаришнинг замонавий инновацион технологияларини муҳокама қилиш, жаҳон ҳамжамиятини Ўзбекистон шиша саноати ютуқлари билан яқиндан таништиришдан иборат.

"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати