“Ўзкимёсаноат” АЖда ўтказилган учрашув

// 13 sentabr 2017 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (34.61 KB)

2017 йил 10 сентябр куни “Ўзкимёсчаноат” бошқаруви раиси Абдухашим Абдуллаев Ўзбекистонга ишчи ташриф буюрган «China Poly Group» (ХХР) компания вице-президенти  жаноб Ванг Лин бошчилигидаги делегациясини қабул қилди. Ўтказилган учрашувда томонлар томонидан “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда «China Poly Group» компанияси ўртасида ўрнатилган узаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масаласи юзасидан фикрлар алмашилди.

Учрашувда томонлар жорий йил охиригача конвейер ленталар, автомобиль ва қишлоқ хўжалиги техникаси учун шиналар ишлаб чиқарадиган завод қурилишини якунлаш ҳамда мазкур корхонанинг қувватларини кенгайтириш лойиҳанинг II босқичини устида муштарак ишларни бошлаш ниятларини таъкидладилар.

Ўтказилган музокаралар якуни билан “Ўзкимёсаноат” АЖ ва «China Poly Group» компанияси ўртасида 2017-2027 йиллар мобайнида ҳамкорлик қилиш бўйича доиравий битим” имзоланди.