“Ватанни ҳимоя қилиш – фуқаролик бурчимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

// 14 yanvar 2022 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (152.38 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан 14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан “Ватанни ҳимоя қилиш – фуқаролик бурчимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда ташкилот тизимидаги тармоқ корхоналари раҳбар-ходимлари видеоконференц алоқа орқали иштирок этди.

Тадбирни “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари А.Тўхтаев очиб берди ва барчани байрам билан табриклади. Табрик сўзидан кейин тадбирга таклиф этилган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги масъул ходимлари подполковник Қ.Турсунов ва подполковник Э.Ядгоровлар ҳарбий соҳада юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Шундан сўнг тадбир меҳмонлари Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Саида Раметова ва Маҳфуза Боботиллаева, Ўзбек Миллий Академик театри актёри Шарофиддин Музроповлар ўзларининг шеърий ва қўшиқ кўринишидаги самимий табрикларини тадбир қатнашчиларига ҳамда Мудофаа вазирлигидан ташриф буюрган ҳарбий офицерларга туҳфа этишди.

Тадбир сўнггида “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарининг ходимлари тадбир иштирокчиларига эзгу тилакларини йўллашди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати