«Ўзкимёсаноат» АЖ Япония компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтиради

// 07 noyabr 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (3.97 MB)

Яқинда Токио шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Япония қўмитасининг 17- йиғилиши ўтказилди. Унда «Ўзкимёсаноат» АЖ вакиллари ҳам иштирок этди.

Тадбир давомида жамият мутахассислари томонидан кимё саноатида CО2 эмиссиясини қисқартириш, углерод нейтраллигини таъминлаш бўйича Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар тақдимот қилинди. 

Якунда углерод нейтраллигини таъминлашга қаратилган дастлабки инвестиция лойиҳаси бўйича имзоланган ҳужжатлар алмашиш маросими бўлиб ўтди.  

Шунингдек, ташриф доирасида Токио шаҳрида «Тоё» ва «Иточу»  компаниялари вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. Мулоқотлар давомида  «Карбамид ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш»  лойиҳаси доирасида янги қувватлар ўзлаштириш масаласи кўриб чиқилди. Томонлар лойиҳа параметрлари юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.  «Тоё»  компанияси лойиҳага технологик ечимлар тақдим этиши, «Иточу» компанияси эса уни молиялаштириши кўзда тутилган. 

Таъкидлаш жоиз, лойиҳанинг ишга туширилиши билан Навоий вилоятида 350 минг тонна карбамид маҳсулоти ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. 

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати