«Ўзкимёсаноат» корхоналарида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари

// 24 avgust 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (851.41 KB)

«Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналарини 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумига барқарор тайёрлаш мақсадида марказий комиссия тузилиб, ҳар бир корхонада зарур чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Белгиланган режалар асосида муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларида капитал ҳамда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Хусусан, 13,3 км электр тармоғи, 900 метр иссиқлик ва 300 метр сув таъминоти тармоқлари, 100 метр газ тармоғи таъмирланди. Шунингдек, 27 та трансформатор подстанцияси ва 5 та қозон таъмирдан чиқарилди.

 

Қўшимча равишда, иссиқлик тизимларида 1 266 м² изоляция ишлари, 14 та газ тақсимловчи пункт ревизияси, 9 966,2 м² том қопламаларини таъмирлаш, 680,1 м² дераза ойнаси ўрнатиш ҳамда 4 395,1 погон метр темир йўлларни таъмирлаш ишлари бажарилди.

Кўрилган чоралар корхоналарнинг электр, газ, сув ва иссиқлик таъминотини ишончли ташкил этиш, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларининг куз-қиш мавсумида барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган.