Учрашувда “Навоийазот” АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Унда корхонанинг мавжуд қувватларини минимал модификация ва инвестиция харажатлари ҳисобига ишлаб чиқаришни 15-20 фоизга ошириш истиқболлари ҳақида сўз борди.
Учрашув якунида томонлар ўртасида ишчи гуруҳ тузилиб, техник ҳисоб-китобларни амалга оширишиш ҳамда бунинг натижасидан келиб чиқиб лойиҳанинг кейинги қадамларини амалга ошириш бўйича қарор қабул қилинишига келишиб олинди.
9-сентябр куни пойтахтимизда ўтказилган Япония–Ўзбекистон форуми доирасида мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳамкорликни тизимли ташкил этиш мақсадида “МОU” келишуви имзоланди.