“Ўзкимёсаноат” АЖда “Энг фаол инноватор аёл” кўрик-танлови республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

// 13 mart 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.17 MB)

Танлов “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарида фаолият юритаётган, жамоат ишларида фаол, 50 ёшгача бўлган мутахассис хотин-қизлар ўртасида ўтказилди. 

Танлов иштирокчилари томонидан энергия тежамкор, экологик муаммоларга ечим берадиган, ишлаб чиқариш жараёнларини мукаммаллаштирувчи, импорт ўрнини қопловчи, корхона харажатларини тежовчи ва қўшимча иш ўринлари ҳамда даромад келтирувчи жами 22 та инновасион ғоя ишланмаларини тақдим этилди. Аҳамиятлиси, айрим корхоналарда ушбу  аёллар билдирган таклиф ва ишланмалар кўриб чиқилиб, ишга тушириш босқичида турибди. 


Ишчи гуруҳ томонидан барча лойиҳалар чуқур таҳлил қилиниб, энг муносиблари тақдирланди. 

Натижалар эса қуйидагича бўлди:

1-ўрин – Ҳилола Кароматова – “Навоийазот” АЖ уста-технологи
2-ўрин – Ирода Тожиддинова – “Махам-Чирчиқ” АЖ марказий лабораторияси муҳандиси
2-ўрин – Гулсанем Шразова – “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК Инновация сектори муҳандис кимёгари
3-ўрин – Зумрад Абдурахманова – “Максам-Чирчиқ” АЖ марказий лаборатория муҳандиси
3-ўрин – Гулчеҳра Рахимова -  “Навоийазот” АЖ  электрик чилангари
3-ўрин – Зоре Велиляева – “Ўзкимёсаноатлойиҳа”АЖ етакчи муҳандисига насиб этди. 

Тақдирлаш маросимида “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Евгений Коржиков иштирок этди ва ғолибларни ажойиб натижа билан қутлади. 

1-ўрин -20 млн сўм, 2-ўрин – 12 млн сўм ва 3-ўрин соҳибалари – 7 млн сўмдан пул мукофотлари, эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирланишди. 

Танловда фаол иштирок этган барча хотин-қизларга бошқаруви раиси номидан фахрий ёрлиқлар тақдим этилди.