“Ўзкимёсаноат” АЖда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар

// 03 oktabr 2023 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (302.1 KB)

Тармоқ корхоналарида атмосфера ҳавоси, сув ва ер ресурсларини муҳофаза қилиш, чиқинди билан ишлаш, ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш бўйича жами 144 та чора-тадбир ўтказилди.

2023-йил январ-август ойларида атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва саноат хавфсизлиги йўналишида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида:

Атмосферага 18884,606 тонна ташланмалар камайишига, жумладан, 1043,66 тонна токсик ташламалар, 6 млн м3 сув ташланмалари камайишига эришилди; 13000 минг м3 артезиан сувлари ҳамда 2,77 минг м3 ичимлик сувлари иқтисод қилинди; 718,1 гектар ер техник рекултивация қилинди; 11 765,07 тонна чиқинди утилизацияга топширилди; 117170 туп кўчат ва 175 536 дона гуллар экилди; 1400 туп дарахтга зараркунандаларга қарши ишлов берилди;

“Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари ва унга туташ ҳудудларда 360 800 кв.метр майдонлар тозаланди; 125,450 км масофадаги муҳандислик-коммуникация тармоқлари, жумладан, йўллар, велосипед ва пиёдалар йўлаклари, энергетика таъминоти обектлари таъмирланди ва тозаланди;  241 722 кв.метр майдондаги транспорт инфратузилмаси обектлари тозаланди; 480 850 кв.метр майдондаги автомобил йўли ва темирйўл бўйлари бегона ўтлардан тозаланди ва ободонлаштирилди; 34 947 кв.метр майдондаги ирригация ва мелиорация объектлари тозаланди ва тартибга келтирилди; тармоқ корхоналари ҳудудларидаги ва унга туташ ҳудудларидаги 78 311 дона дарахтлар парваришланди, оқланди ва уларга тегишли шакллар берилди.