“Ўзкимёсаноат” АЖда 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан спорт мусобақалари ва "Заковат" интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Унда Жамият ходималари шашка ва стол тенниси мусобақаларида бўйича ўзаро беллашишди.
Қизғин давом этган мусобақалар натижаларига кўра:
Шашка бўйича:
1-ўрин - Хуршида Абдуллаева
2-ўрин - Умида Тўйчиева
3-ўрин – Санобар Абдурахманова
Стол тенниси бўйича:
1-ўрин – Озода Мирходжаева
2-ўрин – Мафтуна Мирзаева
3-ўрин – Шахноза Таджимуратова
Шунингдек, жамоавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва тезкор фикрлашни ривожлантириш мақсадида “Заковат” интеллектуал ўйини ҳам ташкил этилди. Хотин-қизлар интеллектуал маҳоратларини намоён этиб, фаол иштирок этишди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати