“Ўзкимёсаноат” АЖ жамоаси VI “BYD” Тошкент халқаро марафонида фаол иштирок этди

// 23 aprel 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (22.92 MB)

21-апрел куни пойтахтимизда 45 та мамлакатдан 5 мингга яқин ҳаваскор югурувчи ва профессионал спортчилар иштирокида VI “BYD” Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтди. 

Марафонда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири А.Икрамов, Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби  О.Касимов, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси В.Маҳмудов, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари А.Абдувалиев, “BYD LLC”нинг Марказий Осиё бўйича бош директори ўринбосари Иван Сао иштирок этди.

VI “BYD” Тошкент халқаро марафони 4 та масофа бўйича ўтказилди ва  умумий мукофот жамғармаси 720 млн сўмни ташкил этди. 

Аҳамиятлиси, мазкур кенг миқёсли марафонда “Ўзкимёсаноат” АЖ жамоаси ҳам фаол иштирок этди.

 

"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати