“Ўзкимёсаноат” АЖ – Ёшлар билан ишлашда энг намунали 30 ташкилотдан бири!

// 30 iyun 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (255.9 KB)

Ёшлар сиёсатини самарали амалга ошириш, уларнинг салоҳияти ва ижтимоий фаоллигини рўёбга чиқариш борасида тизимли фаолият олиб бораётган “Ўзкимёсаноат” АЖ юртимизда ёшлар билан ишлашда илғор тажриба намоён этган ташкилотлар қаторидан ўрин олди.

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан республика бўйича 150 дан ортиқ вазирлик ва идоралар орасидан танлаб олинган энг фаол “ТОП-30” ташкилот рўйхатига “Ўзкимёсаноат” АЖнинг ҳам эътироф этилиши – тизимда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида берилган юксак баҳо ҳисобланади.

Бугунги кунда жамият тизим корхоналарида ёшлар салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, уларни инновацион, интеллектуал, спорт ва ижтимоий лойиҳаларга жалб этиш, рағбатлантириш ва малакасини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, “Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқаруви раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаммадбобур Абдуразаков  ташаббус ва фаолияти ушбу ютуқларда муҳим ўрин тутиб, унинг ёшлар билан ишлашдаги намунали ёндашуви алоҳида эътироф этилди.

Ушбу эътироф — ёшлар сиёсатини тизимли асосда амалга ошириш, уларнинг имкониятларини кенгайтириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар самараси ҳисобланади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати