«Ўзкимёсаноат» АЖ ва тармоқ корхоналарида 2024 йилнинг ўтган 9 ойи давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг

// 12 noyabr 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (53.34 KB)

Ҳисобот даврида 49 та ҳолатда тендер танловлари ва тузилган шартномалар бекор қилиниб, 18,4 млрд сўм пул маблағлари ноқонуний сарфланишининг олди олинди

АОКАда "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов иштирокида ўтказилган брифингда тармоқ корхоналарида 2024 йилнинг ўтган 9 ойи давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашишга оид қабул қилинган “Ўзкимёсаноат” AЖда 16 та, “Навоийазот” AЖда 32 та, “Деҳқонобод калий заводи” AЖда 9 та, “Максам-Чирчиқ”AЖда 15 та, “Aммофос-Максам” AЖда 12 та ҳамда “Ўзкимёимпэкс” МЧЖда 11 та ички идоравий ҳужжатлар коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиб, жами аниқланган 18 та ҳолатдаги коррупцион омилларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Ҳисобот даврида жисмоний ва юридик шахслар томонидан Жамият ва унинг тармоқ корхоналарига коррупцион ва бошқа қонунбузилиш ҳолатлари ҳамда манфаатлар тўқнашуви юзасидан келиб тушган мурожаатларнинг 32 таси бўйича хизмат текшируви ва ўрганишлар ўтказилди. Текширув натижаларига кўра, тўпланган ҳужжатлар асосида 12 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинди, 24 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди. 

“Ўзкимёсаноат” AЖ бошқаруви раисининг тегишли буйруғига асосан тузилган ишчи гуруҳ томонидан, жорий йилнинг 2-чораги давомида “Навоиазот”, “Максам-Чирчиқ”, “Aммофос-Максам” ва “Деҳқонобод калий заводи” AЖларининг мамлакатимиз ҳудудларида жойлашган жами 140 та минерал ўғитларни вақтинчалик сақловчи ваколатли ижара омборларида жойига чиққан ҳолда ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш давомида 3 та ҳолатда 9.6 млрд сўмлик минерал ўғитлар камомади аниқланиб, айни пайтга қадар 5,2 млрд сўм етказилган моддий зарар ундирилди.

"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати