«Ўзкимёсаноат» АЖ ҳомийлигида Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган 19-мактабни тўлиқ таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилди

// 09 sentabr 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (16.89 MB)

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳомийлигида Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган 19-мактабни тўлиқ таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилди. Республикамиздаги барча умумтаълим муассасалари каби ушбу мактабда ҳам куни кеча 2024-2025 ўқув йили машғулотлари бошланди. Янги ўқув йилига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда Жамият бошқаруви раиси ўринбосари Акобир Тўхтаев иштирок этди ва ўқувчиларни табриклаб муваффақиятлар тилади. 

«Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан таълим муассасаларини таъмирлаш, лаборатория хоналарини жиҳозлаш ва ўқувчилар учун зарур-шарт-шароитларни яратиш каби хайрли ташаббуслар доимий амалга оширилиб келмоқда. 

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати