“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси бир гуруҳ ёшлар билан учрашди

// 16 may 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (505.07 KB)

Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Тимур Мухамеджанов бир гуруҳ ёшлар билан учрашди

Учрашувда тармоқ корхоналари ёшлар масалалари бўйича бошқаруви раиси маслаҳатчилари, ёш мутахассислар ҳамда Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё технологиялари университетининг Тошкент филиали талабалари иштирок этишди.

Маълумот учун: ҳозирда тизим корхоналарида фаолият юритаётган ёш мутахассислар сони 5193 нафарни ташкил этади. Шулардан 3417 нафари эркак, 1776 нафари қизлар. 70 нафар ёш мутахассис раҳбар лавозимида фаолият юритади. 

Бошқарув раиси жамият фаолиятида ёш мутахассисларнинг ўрни ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди. Ёш кадрларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, салоҳиятли мутахассисларнинг малака ва тажрибасини ошириш мақсадида Жамият томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталди. 

Хусусан, ёш кадрлар малакасини ошириш бўйича “Ўзкимёсаноат” АЖнинг  хорижий компаниялар билан самарали ҳамкорлиги ҳақида ҳам маълумот берилди. 

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди, мутахассисларни рағбатлантирувчи турли интеллектуал ва касбий кўрик-танловларни ташкил этиш борасида ўз таклифларини билдиришди.  

 “Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати