“Ўзкимёсаноат” АЖ “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” мавжудлигини тасдиқловчи ҳалқаро ISO 37001:2016 сертификатини яна 1 йил муддатга узайтирди

// 07 dekabr 2022 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (166.56 KB)

Жорий йилнинг 5-6 декабрь кунлари ISO 37001:2016 ҳалқаро стандарт талабларига мувофиқ “CERT International” халқаро тренинг компанияси мутахассислари томонидан “Ўзкимёсаноат” АЖнинг коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими биринчи кузатув аудитидан муваффақиятли ўтди ва халқаро аудиторлик ва сертификатлаш ташкилоти томонидан коррупцияга қарши курашиш механизми амалда самара бераётганининг асосий кўрсаткичи ҳисобланувчи ISO 37001:2016 халқаро мувофиқлик сертификати муддатини яна 1 йилга узайтирди.

Ушбу ISO 37001:2016 халқаро мувофиқлик сертификати ўз навбатида “Ўзкимёсаноат” АЖ ва унинг ходимларини коррупцияга қарши талаблар ва ахлоқий меъёрларни ҳисобга олган ҳолда ҳар доим ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларини виждонан бажариши, қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилиши, тенг рақобат тамойилларига асосан иш тутиши, ҳалоллик, очиқлик ва виждонлиликнинг корпоратив маданиятини шакллантириш бўйича масъулятини янада оширишга хизмат қилади.