Тошкент кимё-технология институтида Халқаро қизлар куни муносабати билан “Таълим, илм ва инновацияга бағишланган – Ўзбек аёлининг ақлу закоси” номли тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда институт раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари, “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.
Мазкур тадбирнинг мақсади аёллар ва қизларнинг таълим, фан, инновация соҳаларидаги ўрни ва ҳиссасини эътироф этиш, ёш авлод қизларини илм ва маърифат сари илҳомлантириш, уларнинг етакчилик салоҳиятини қўллаб-қувватлашдан иборат.Тадбир аввалида ташриф буюрган меҳмонлар институт олималари томонидан тайёрланган илмий ишланмалар ҳамда инновацион лойиҳалар билан яқиндан танишдилар.
Шундан сўнг мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий ва маънавий фаоллигини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятига тўхталиб ўтилди.Якунда илм-фан ва инновация йўналишида фаол иштирок этаётган энг фаол олималар ҳамда иқтидорли талаба қизлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.