Ўқув семинари бўлиб ўтди

// 11 iyun 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (750.56 KB)

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташаббуси билан “Давлат органлари ва ташкилотларида коррупциянинг олдини олиш ва «комплаенс-назорат» тизимини самарали жорий этиш” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.  

Мазкур халқаро семинарда давлат идоралари ва вазирликлари, маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлган ташкилотларнинг 130 дан ортиқ коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари масъул ходимлари иштирок этишди. 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги ПҚ-81-сонли қарорига мувофиқ, 2023 йилги «Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими» натижалари бўйича «Ўзкимёсаноат» АЖ 90 балл билан «яхши» сифатида баҳоланган ва 3-ўринни қайд этган.  

«Ўзкимёсаноат» АЖ Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жамшид Зикиров Жамиятнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги ижобий тажрибасини оммалаштириш мақсадида 2023 йилда амалга оширилган ишлар бўйича иштирокчиларга маъруза қилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.

Ўқув семинари якунида Агентлик раҳбарияти томонидан маърузачиларга махсус сертификатлар топширилди. 

 «Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати