Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида “Навоийазот” АЖ учун муҳим битим имзоланди

// 17 iyun 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (40.44 MB)


Хабар берганимиздек, бугун Халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлади. Мамлакатимиз инвестициявий салоҳиятини халқаро майдонда кенг намойиш этиш, хорижий инвесторлар билан янги келишувларга эришиш ва истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган мазкур нуфузли тадбир доирасида “Навоийазот” АЖ учун муҳим аҳамиятга эга бўлган уч томонлама битим имзоланди.



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрдаги ПҚ–459-сон ва 2024 йил 7 февралдаги ПҚ–63-сон қарорларига мувофиқ “Навоийазот” АЖ негизида “Ҳавони тақсимлаш ускунасини қуриш” инвестисия лойиҳасини амалга ошириш белгиланган.

Мазкур лойиҳа корхонанинг мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда келгусида ташкил этилиши режалаштирилаётган қўшма корхоналарни азот ва кислород билан узлуксиз таъминлашга хизмат қилади.


Лойиҳани сифатли ва қисқа муддатларда амалга ошириш мақсадида Форум доирасида “Навоийазот” АЖ, “Linde Holdings Netherlands No. 3 B.V.” ҳамда “Sinoma Energy Conservation International Investment” компаниялари ўртасида уч томонлама битим имзоланди.



Имзолаш маросимида “Ўзкимёсаноат“ АЖ ва “Навоийазот” АЖ бошқаруви раиси ўринбосарлари, “Sinoma Energy Conservation International Investment” компанияси раиси ва вакиллари, “Linde Holdings Netherlands No. 3 B.V.” кластер раҳбари ва бошқа мутахассислар иштирок этишди.



Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида “Навоийазот” АЖнинг ишлаб чиқариш тармоқлари янада кенгайтирилиб, мавжуд ва истиқболдаги ишлаб чиқариш қувватларини азот ҳамда кислород билан узлуксиз таъминлаш имконияти яратилади.