Таъзия

// 17 yanvar 2022 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (241.98 KB)

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти жамоаси иқтисод фанлари номзоди, профессор иқтидорли олим, раҳбар ва устоз, фидоий ва меҳнаткаш инсон Турсунпўлат Мирзамаҳмудовнинг 72 ёшида вафот этганлиги муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.

Турсунпўлат Мирзамаҳмудов 1950 йилда Уйчи туманида хизматчи оиласида туғилди. 1975 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институти (ҳозирги аграр университети)нинг қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти факультетини тамомлади.

Кўплаб шогирдларнинг устози ўз меҳнат фаолиятини 1969 йилда Уйчи тумани ўсимликларни ҳимоя қилиш станцияси текширувчиси вазифасидан бошлаб, турли соҳаларда раҳбар лавозимларида фаолият юритган. Жумладан, 1994-1999 йилларда Уйчи тумани ҳокими лавозимида фаолият кўрсатди.

Турсунпўлат Мирзамаҳмудов 2020 йили “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган эди.

Меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон Турсунпўлат Мирзамаҳмудовнинг ёрқин хотираси халқимиз қалбида ҳамиша сақланиб қолади.

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти жамоаси