Тармоқ корхоналари ходимлари ўртасида “Ўзкимёсаноат кубоги” мусобақаларига старт берилди.

// 25 avgust 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (48.02 MB)

Бугун РКТУнинг Тошкент шаҳридаги филиалида “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари ишчи-ходимлари ўртасида мини-футбол, стол тенниси, волейбол, баскетбол, гандбол ҳамда шахмат бўйича мусобақалар бошланди. 

Спорт тадбирлари мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллик байрамини муносиб ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоавий спорт турларини ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш, ишчи-ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва корпоратив бирдамлик руҳини шакллантириш мақсадида ташкил этилди. 

Таъкидлаш жоиз, мазкур турнирда 200 дан ортиқ спортчи ходимлар иштирок этишмоқда.

Мусобақаларнинг кейинги кунлари баскетбол, гандбол ва эркаклар ўртасида волейбол бўйича баҳслар бўлиб ўтади. 

Тадбирлар 28-август кунигача давом этади. 

 “Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати