“САЛОМАТЛИКНИ САҚЛАШ ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА” МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

// 12 aprel 2022 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.28 MB)

«Жаҳон саломатлик куни» муносабати билан «Ўзкимёсаноат» АЖ ва тармоқ корхоналари хотин-қизлари учун 2022 йил 12 апрель куни «Саломатликни сақлаш ўз қўлимизда» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Видеоконференсалоқа шаклида ўтказилган мазкур давра суҳбатида Шайхонтоҳур тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси гинеколог-шифокори  Г.Пирназарова ҳамда тарғиботчи ҳамшира Н.Тўлагановалар иштирок этишиб, «Ўзкимёсаноат» АЖ марказий аппарати, тармоқ корхона ва ташкилотларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг саволларига жавоб беришди.

Шунингдек, тадбирда шифокорлар томонидан аёллар ўртасида касалликларни эрта аниқлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилиб, соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш тартибига риоя этиш саломатлигимизни сақлашнинг асосий омили эканлиги таъкидлаб ўтилди.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати