Айни пайтда саноатнинг барча соҳаларида, хусусан, кимё саноатида юқори малакали ёш мутахассисларга талаб ортиб бормоқда. Шу нуқтаи назардан, уларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугун Д. И. Менделеев номидаги Россия кимё технологиялари университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида 2025/2026-ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бошланди. Бўлажак талабалар хорижий тил бўйича билимларини синовдан ўтказишди.
Имтиҳон жараёнларининг сифатли ва шаффоф ўтиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ота-оналар учун алоҳида кутиш заллари ташкил этилди. Унда “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Евгений Коржиков ҳам иштирок этиб, бўлажак кимёгарларни табриклади ва муваффақиятлар тилади.
Кимё ва информатика фанлари бўйича имтиҳонлар 24-июл куни бўлиб ўтади.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати