«Ўзкимёсаноат» АЖда давлат тилида иш юритиш ва ўзбек тилини кенг тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Ташкилий қўмита томонидан ўрганиш олиб борилди

// 30 avgust 2022 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (1.12 MB)

Жорий йилнинг 29 август куни Ўзбек тилини тарғиб қилувчи ижодий изланишларни рағбатлантириш ва оммалаштиришга қаратилган «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» Республика танлови доирасида, «Ўзкимёсаноат» АЖда давлат тилида иш юритиш ва ўзбек тилини кенг тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Ташкилий қўмита томонидан ўрганиш олиб борилди. Аҳамиятлиси, Жамиятимизда мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар танлов ташкилий қўмитаси аъзолари томонидан алоҳида эътироф этилди.