PR: 2035 йилга бориб юқори тозаликдаги газлар жаҳон бозори 69 фоизга ўсади

// 17 noyabr 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (94.91 KB)


2025 йилда юқори ва ўта юқори тозаликдаги газларнинг жаҳон бозори ҳажми 42,4 млрд долларни ташкил этди. 2026 йилда бу кўрсаткич 44,9 млрд долларга етиши, 2035 йилга келиб эса йиллик ўртача 6 фоиз ўсиш суръати билан 69 фоизга ошиб, 75,9 млрд долларга етиши кутилмоқда.

Бундай прогноз Precedence Researç (PR) таҳлил агентлигининг сўнгги ҳисоботида келтирилган.

2025 йилда Осиё-Тинч океани минтақаси бозорнинг 46 фоизини (19,6 млрд доллар) ташкил этиб, энг катта улушга эга бўлди. Келгусида ҳам ушбу минтақанинг энг тез ўсувчи бозор бўлиб қолиши кутилмоқда. Ўтган йили Шимолий Америка ҳиссасига бозорнинг 24,8 фоизи (10,5 млрд доллар), Европа ҳиссасига эса 19,4 фоизи (8,23 млрд доллар) тўғри келган.

Маҳсулот турлари бўйича 2025 йилда юқори тозаликдаги атмосфера газлари 52,6 фоиз улуш билан етакчилик қилди. Якуний фойдаланиш сегментлари орасида эса электроника ва яримўтказгичлар соҳаси 34,4 фоизлик улуш билан биринчи ўринни эгаллади.

ПР таҳлилчилари жаҳондаги энг йирик ишлаб чиқарувчилар сифатида Линде (Буюк Британия), Air Liquide (Франция) ва Air Products (АҚШ) компанияларини қайд этди.