Пластик қадоқларнинг жаҳон бозори 2025-йилда 465 миллиард долларни ташкил этиши мумкин

// 03 fevral 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (59.1 KB)

Пластик қадоқлар глобал бозори 2025-йилда 465 млрд долларга баҳоланмоқда ва 2034-йилга келиб, тахминан 664 млрд долларга етиши кутилмоқда. 2024-йилда бу кўрсаткич 447 млрд долларни ташкил этган. Бу ҳақда Precedence Research таҳлилий тадқиқотида сўз борган.

2024-йилда Осиё-Тинч океани минтақаси 45 % – 201 млрд доллар улуш билан етакчи ўринларни эгаллади. Ҳисоботга кўра, минтақа қадоқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, шахсий гигиена воситалари, маиший электроника, фармацевтика ва бошқа маҳсулотларнинг юқори истеъмоли туфайли етакчиликни қўлга киритган. Ўн йилдан сўнг мазкур рақам 302 млрд долларга етиши мумкин.

Келгуси йилларда Европа энг жозибадор бозорга айланиши кутилмоқда. Экологик тоза пластик қадоқлаш ечимларига, шу жумладан фармацевтика саноатига талабнинг ортиб бориши минтақадаги ўсишнинг асосий омилига айланиши мумкин.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати