.jpg)
Хитойлик олимлар қуёш энергияси ёрдамида денгиз сувини бир вақтнинг ўзида чучуклаштириш ва ундан қимматли элемент — борни ажратиб олиш имконини берувчи янги технологияни ишлаб чиқдилар.
Шимолий-Ғарбий қишлоқ ва ўрмон хўжалиги университетида олиб борилган мазкур тадқиқот ресурслар хавфсизлиги ҳамда барқарор чучуклаштириш соҳасида катта ютуқ бўлиши мумкин.
Фан Чжимин раҳбарлигидаги илмий гуруҳ томонидан яратилган махсус MMS композит гели қуёш нури таъсирида буғланиш жараёни орқали денгиз сувини юқорига тортади ва бор атомларини учиб кетишидан олдин ушлаб қолади. Гелнинг асосий таркибий қисмлари юқори фототермик самарадорликка эга MXene наноматериали ҳамда борни адсорбсия қилувчи магний оксидидан иборат.
Лаборатория синовлари натижаларига кўра, қуёш нури таъсирида гел ҳар соатда ҳар бир квадрат метр майдондан 2,14 килограмм чучук сув ишлаб чиқаришга ва тўққиз соат ичида 225,52 миллиграмм бор тўплашга қодир.
Science Bulletin журналида чоп этилган тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, денгиздан минимал энергия сарфи билан бир вақтнинг ўзида чучук сув ва бор олиш имконияти сув, энергия ва ресурслар танқислиги каби ўзаро боғлиқ муаммоларни ҳал этишда катта истиқболларни очиб беради. Шунингдек, олимлар олинган бор қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш мақсадида ҳам қўлланилиши мумкинлигини қайд этишган.