“Ўзкимёсаноат” АЖ ходимлари манфаатлар тўқнашуви бўйича билимларини оширди

// 06 noyabr 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (36.7 MB)

  “Ўзкимёсаноат” АЖнинг Коррупсияга қарши курашиш бошқармаси мутахассислари томонидан ходимлар учун “Манфаатлар тўқнашувининг салбий оқибатлари ва унга қарши самарали курашиш чора-тадбирлари” мавзусида семинар машғулоти ўтказилди. Семинар давомида ходимларга манфаатлар тўқнашуви содир бўлганда жамият ва давлатга етказилиши мумкин бўлган салбий оқибатлар тушунтирилди. 

  Шунингдек, ходимларга “Ўзкимёсаноат” АЖда вакант лавозимларга номзодларни ишга олиш, давлат харидларини ўтказиш, пул операцияларини амалга ошириш жараёнида манфаатлар тўқнашувини олдини олиш бўйича ташкилот раҳбарияти ва “Комплаенс-назорат” тузилмалари томонидан олиб борилаётган тизимли ишлар, қабул қилинаётган ички меъёрий ҳужжатлар ва чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Тадбир якунида ходимларнинг манфаатлар тўқнашувини олдини олиш бўйича назарий билим ва амалий кўникмалари янада мустаҳкамланди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати