Немис кимёгарлари CО₂ ёрдамида оксидлаш усулини ишлаб чиқди

// 17 iyun 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (2.09 MB)

Германиянинг Байройт университети олимлари CО₂ (карбонат ангидрид) газидан кислород манбаи сифатида фойдаланиш технологиясини таклиф қилди. Тадқиқот натижалари Science журналида эълон қилинди.

Ишлаб чиқилган усул темир асосидаги гетероген фотокатализатор ёрдамида амалга оширилади.

Ёруғлик таъсирида фотокатализатор CО₂ни фаоллаштириб, алкенларни оксидловчи парчалаш жараёнини таъминлайди. Алкенлар пластмасса, фармацевтика маҳсулотлари ҳамда турли қопламалар ишлаб чиқаришда кенг қўлланиладиган муҳим бирикмалар ҳисобланади.
 
Реакция хона ҳарорати ва атмосфера босими шароитида, сиқилган кислороддан фойдаланмасдан кечади. Бу эса жараёнда иссиқликнинг назорациз ортиб кетиши ва портлаш хавфини бартараф этади.
 
Тадқиқот Германия, Италия, Швеция, Полша ва Хитойнинг илмий марказлари ҳамкорлигида амалга оширилди.