“Ўзкимёсаноат” АЖнинг “Экология ва “яшил” иқтисодиёт бўлими масъуллари жорий йилнинг 12-15-май кунлари “Навоийазот” АЖда бўлишди.
“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да экологик барқарорликни ошириш ҳамда муаммоларни ҳал этиш мақсадида масъуллар “Навоийазот” АЖга қарашли оқова сувларни биокимёвий тозалаш иншоотини кўздан кечирдилар.
Шу билан бирга, асосий ишлаб чиқариш майдончасидаги цехларда чанг -газ тозалаш ускуналарининг ишлаш ҳолати, шу жумладан, 23-цех биносига ўрнатилган қўшимча (скруббер) ва бошқа техник кўрсаткичлар ўрганилди.
“Навоийазот” АЖ ҳудудида “Яшил белбоғ” барпо этиш ҳамда “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати