2021-2022 янги ўқув йилига ҳужжатларни қабул қилиш жараёни бошланди

// 15 iyun 2021 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (134.06 KB)

Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 2021-2022 янги ўқув йилига ҳужжатларни қабул қилиш жараёни бошланганлигини эълон қилади. Қабул жараёни 2021 йил 19 июндан 13 июлгача давом этади.

Филиалда республиканинг саноат тармоқларидаги муҳим илмий-технологик вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган юқори малакали муҳандис-техник кадрларни халқаро таълим стандартларига мувофиқ тайёрлаш амалга оширилади.

Филиалга 40% талабалар давлат гранти асосида қабул қилинади. Тўлов шартнома асосида қабул қилинган талабаларга “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти корхоналари томонидан тўлов пули қопланиб бериш имконияти мавжуд бўлиб, ўқиш тугаганидан сўнг иш билан таъминланиши кафолатланади.

Филиал кампуси замонавий жиҳозланган лаборатория, ёпиқ ва очиқ спорт майдончалари, мамлакатимизнинг турли ҳудуларидан келиб таҳсил олмоқчи бўлганлар учун барча шароитларга эга 225 ўринли шинам талабалар турар жойи мавжуд.

Филиални муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга Республикамизда барпо этилаётган замонавий кимё корхоналрда ишлаш имконияти берилади.

Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, ТТЗ-1, 47 уй.

Маълумотлар учун телефон: +998996445238