“Қизилқум фосфорит комплекси” директорининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ташаббуси ҳамда Зарафашон шаҳар тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда “Мен донорман” акцияси ўтказилди. Унда корхона ишчи-ходимлари, кўнгилли ёшлар иштирок этди. Ўтказилган ушбу акциядан кўзланган асосий мақсад, тиббий-ижтимоий кўмаклашиш, кўмакка муҳтож беъморларга беғараз ёрдам кўрсатишдир.
"Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖ Матбуот хизмати