“Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги “Махам-Чирчиқ” АЖнинг Аммиак-1 ишлаб чиқариш цехи синтез бўлинмасида бугун содир бўлган портлаш натижасида цехнинг синтез калоннасида келиб чиққан ёнғин ўчирилди. Вазият тўлиқ назорат остида. Ҳодиса оқибатида цехнинг 2 нафар ходими жароҳатланган ва ҳозирда уларга шифохонада тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.
Ҳолат юзасидан тезкорлик билан ахборотлар тақдим этиб борилади.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати