“Максам-Чирчиқ” АЖда содир бўлган портлаш юзасидан қўшимча маълумот

// 04 oktabr 2022 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (920.99 KB)

“Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги “Махам-Чирчиқ” АЖнинг Аммиак-1 ишлаб чиқариш цехи синтез бўлинмасида бугун содир бўлган портлаш ва ёнғин натижасида корхонанинг бошқа ишлаб чиқариш майдонлари ҳамда аҳоли яшаш пунктларига зарар етмаган. Шу билан бирга атроф муҳитга зарарли газлар тарқалмаган. Бу бўйича барча хавфсизлик чоралари ўз вақтида кўрилган. Ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Корхонанинг барча бошқа цехлари узлуксиз белгиланган тартибда иш фаолиятини давом эттирмоқда.

Воқеа жойига зудлик билан етиб борган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Энергетика вазири Ж. Мирзамаҳмудов бошчилигидаги комиссия аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А. Қўлдошев, “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбарияти ва мутахассислари, ИИВ ва бошқа тегишли мутасаддилар томонидан ҳодиса сабаблари ва оқибатлари тўлиқ ўрганилмоқда.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати