«Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун ижросини самарали ташкил этиш бўйича асосий вазифалар ва хориж тажрибаси” мавзусида семинар ташкил этилди.

// 05 iyul 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (12.16 MB)

Бугун «Ўзкимёсаноат» АЖда «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги ЎРҚ-931-сон Қонунининг моҳияти ва аҳамияти ҳақида жамият ходимларига тушунтириш бериш мақсадида «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун ижросини самарали ташкил этиш бўйича асосий вазифалар ва хориж тажрибаси” мавзусида семинар ташкил этилди. 

Семинарда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Нодира Самандарова, «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда тармоқ корхоналари масъуллари иштирок этишди. 

Унда манфаатлар тўқнашувига оид киритилаётган янги нормалар, қонуннинг мақсади ва уни амалга ошириш бўйича чоралар, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, ташкилотлардаги махсус бўлинмалар ҳамда Одоб-ахлоқ комиссиясини манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.

Шунингдек, манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишнинг асосий принциплари, ходимларнинг бу билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳолат тўғрисида ахборотни ошкор этишга ҳамда ҳолатни аниқлашга доир чоралар, қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида маълумотлар берилди.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати