Маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

// 15 dekabr 2023 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (375.5 KB)

Бугун "Деҳқонобод калий заводи" АЖда “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда "Ўзкимёсаноат" АЖ бошқаруви раисининг маслаҳатчиси С.Абдураҳмонова, Вилоят ҳокимининг давлат тил масалалари бўйича маслаҳатчиси З.Аминова, Деҳқонобод туман ИИБ ходими Б.Саломов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари О.Назаров, Дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бўйича бош мутахассиси О.Нормуродов, Деҳқонобод тумани бош имом-хатиби Х.Хонимов, ОАВ вакиллари ҳамда ташкилот ишчи-ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида аввало юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, яратиб берилаётган кенг имкониятларга шукроналик туйғусини шакллантириш. Бундан ташқари ёшларни турли хил ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш, фарзанд тарбиясига эътиборли бўлиш, маҳаллаларда аҳоли орасида айниқса аёллар ва ёшларни мутаассибликка берилишининг олдини олиш, миллий қадриятларимизга зид равишда  кийиниш маданияти, одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилиш тўғрисида керакли тушунтиришлар берилди.

“Деҳқонобод калий заводи” АЖ Матбуот хизмати