"Максам-Чирчиқ" АЖда семинар бўлиб ўтди

// 17 noyabr 2023 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (744.29 KB)

Куни-кеча “Кимёгарлар" маданият саройида “Ваколатли омборлар ҳудудида фаолият юритаётган фермер хўжаликларига маҳсулотларни етказиб бериш, ваколатли омборларда минерал ўғитларни сақлаш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзни “Ўзкимёсаноат” АЖ  Ички савдони мувофиқлаштириш бўлими” бошлиғи-Ғ.Абдуллаев очиб берди. Сўнгра "Максам-Чирчиқ" АЖнинг Инновация, маҳаллийлаштириш ва саноат кооперацияси бўлими етачи муҳандиси–А.Абдураҳимов корхона томонидан ўзлаштирилган янги турдаги минерал ўғитлар ҳамда суюқ азотли ўғитларнинг афзалликлари тўғрисида йиғилганларга фойдали маълумотларни тақдим этди. 

 

Тадбирда шунингдек:
-"Ўзкимёсаноат” АЖ Коррупсияга қарши курашиш ва комплаенс бошқармаси бош мутахассиси-М.Абдуразаков, “Максам-Чирчиқ” АЖ Комплаенс бошқармаси юристи-Н.Таджиевлар "Коррупцияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашуви";
-“Максам-Чирчиқ” АЖнинг Мехнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси бўлими бошлиғининг ўринбосари–Р.Юлдашев "Ваколатли омборларда техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш" мавзуларида маърузалар қилишди.

Тадбир сўнгида “Махам-Чирчиқ” АЖнинг Тайёр маҳсулотларни сотиш бошқармаси бошлиғи–Б.Қодиров "Ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитларни ваколатли омборларга етказиб бериш, сақлаш ҳамда харидорларга (кластер, фермер хўжаликлар, тадбиркорлар) сифатли хизмат кўрсатиш" мавзусида нутқ сўзлади.
Семинар якунида  тадбир иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига ташкилотчилар томонидан жавоблар берилди.

“Максам-Чирчиқ” АЖ Матбуот хизмати