
Ўзкимёсаноат АЖ тизимида давлат харидларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек коррупсиявий хавфларни олдини олиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жамиятнинг Коррупсияга қарши курашиш ва комплаенс бошқармаси вакиллари томонидан “Максам-Чирчиқ” АЖда давлат харидларини амалга оширишга масъул ходимлар иштирокида амалий учрашув ўтказилди. Учрашув давомида жамиятда амалга оширилаётган давлат харидларининг бугунги ҳолати таҳлил қилиниб, мавжуд муаммо ва камчиликлар муҳокама қилинди. Шунингдек, давлат харидлари соҳасида қабул қилинган янги қонунчилик талабларини амалиётга тўғри татбиқ этиш, харид жараёнларининг қонунийлиги ва шаффофлигини таъминлаш юзасидан тегишли тавсиялар билдирилди.
Тадбирда иштирокчиларга давлат харидларида манфаатлар тўқнашувини олдини олиш, рақобат муҳитини таъминлаш, электрон харид тизимларидан самарали фойдаланиш ҳамда коррупсиявий хавфларни бартараф этиш бўйича тушунтиришлар берилди.