Коррупциявий ҳаракатларни бартараф этиш юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда

// 01 avgust 2025 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (183.04 KB)

Бугунги кунда “Ўзкимёсаноат” АЖ ва унинг тармоқ корхоналарида ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитларни мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги истеъмолчиларга қисқа вақтларда, мавсумий заруратга кўра, тезкорлик билан етказиб бериш мақсадида жойларда ваколатли омборлар ташкил этилган.

Жамиятнинг коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс бошқармаси ҳодимлари  25-31 июль кунлари бевосита жойларларга чиқиб, тармоқ корхоналарида ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитларнинг асосий истеъмолчилари бўлган фермер хўжаликлари, шунингдек ваколатли омборлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. Хусусан,  Жиззах ва Хоразм вилоятларида соҳада юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий ҳаракатлар ва уни бартараф этиш йўллари юзасидан суҳбатлар олиб борилди.

Шу билан бирга тармоқ корхоналари, жойлардаги ваколатли омборлар ҳамда фермер хўжаликлари ўртасида юзага келган қарздорликни ундириш мақсадида корхоналар, ваколатли омборлар ва фемер хўжаликлари ўртасида 3 томонлама шартнома тузиш бўйича амалий ишлар олиб борилди.

"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати