«Ўзкимёсаноат» АЖ да шаффоф бошқарувни йўлга қўйиш, шу билан бирга унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, халқаро ҳамкорлар ишончини мустаҳкамлаш ва глобал бозорда рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган ишлар фаол олиб борилмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, яқинда Жамият «Cert international» халқаро академияси томонидан муваффақиятли аудитдан ўтиб, коррупцияга қарши кураш соҳасидаги энг нуфузли халқаро стандарт — ISO 37001:2016 сертификатига эга бўлган эди.
Жамият ва унинг тармоқ корхоналарида коррупцияга қарши курашиш, бу борадаги хавфларни бошқариш йўналишида халқаро стандартлар асосида ходимлар малакасини оширишга ҳам эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, яқинда «Ўзкимёсаноат» АЖ коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс бошқармаси ходимлари «Cert international» академияси томонидан ташкил этилган семинарда ISO 31000:2018 «Хавфларни бошқариш» халқаро стандартини «Ўзкимёсаноат» АЖда жорий этиш бўйича ўз малакаларини оширдилар.
«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати