Корхона ёшлари учун “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси асосида ўқув курси ташкил этилди.

// 02 may 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (412.36 KB)

“Қўнғирот сода заводи”да ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли ташаббуслар давом этмоқда. 

Хусусан, айни кунларда IT-паркнинг Қўнғирот тумани филиали билан ҳамкорликда ишчи ёшлар учун “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 3-кунлик ўқув курслари ташкил этилди. 

Машғулотлардан кўзланган мақсад- ёшларни ИТ соҳасига қизиқтириш ва йўналтиришдан иборат. 

 Ўқув курсида ахборот технологияси соҳасининг бугунги кунда тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида батафсил маълумотлар бериб бориляпти. Ёшларни қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олиш имконияти яратилмоқда. 

Машғулотлар давом этмоқда. 

"Қўнғирот сода заводи" МЧЖ ҚК матбуот хизмати