Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси

// 07 dekabr 2023 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (564.08 KB)

Бугун Ўзкимёсаноат АЖ да 8-декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан “Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси” номли тадбир бўлиб ўтди. 

Унда Жамият Юридик бошқармаси томонидан давлатимиз Конституциясига янги киритилган моддаларнинг мазмун-моҳияти иштирокчиларга қизиқарли тақдимот орқали атрофлича тушунтирилди. 

Тадбир сўнггида ходимларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.