«Китобхон ходим» кўрик-танлови ўтказилди

// 09 oktabr 2024 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (786.52 KB)

Бугун «Деҳқонобод калий заводи» АЖда ходимлар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда Жамиятда мутолаа маданиятини шакллантириш мақсадида «Китобхон ходим» кўрик-танловининг 1-босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танловда кимёгарлар 3 шарт асосида  ўз билимларини синовдан ўтказишди. Ҳайъат аъзоларининг якуний баҳолаш натижасига кўра:

1- ўрин – Муниса Холиқова, Сув таъминоти ва канализация цехи, Кимёвий эритмалар тайёрлаш аппаратчиси;
2 - ўрин – Хасан Ашуров, Малакани баҳолаш маркази бошлиғи;   
3 - ўринни – Нилуфар Норқобилова, КЎИЧ 1-цехи тарозибони қўлга киритди. 

Ғолиблар пул мукофоти билан тақдирланади. 

Эслатиб ўтамиз, «Китобхон ходим» кўрик-танловининг 2-босқичи октабр ойининг 2-ўн кунлигида «Ўзкимёсаноат» АЖда ўтказилиши режалаштирилган.

«Деҳқонобод калий заводи» АЖ Матбуот хизмати