Кимё саноати ёш мутахассислари форуми доирасида стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди.

// 11 iyun 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (829.14 KB)

Мазкур спорт тадбири “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда “Ифода Агро Кимё Ҳимоя” МЧЖ ҳамкорлигида ташкил этилиб, форум иштирокчиларини бирлаштириш, жамоавий руҳни мустаҳкамлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилди.



Мусобақа қизғин ва муросасиз баҳсларга бой ўтиб, иштирокчилар ўз маҳоратларини намоён этдилар. Беллашувлар давомида спортга бўлган қизиқиш, ўзаро ҳурмат ва дўстона муҳит янада мустаҳкамланди.



Бундай ташаббуслар кимё саноати ёшларининг интеллектуал ва жисмоний салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилади.