Президентимизнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” ташаббуси ва ПҚ-330-сонли қарор мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини ошириш, шунингдек “Инсон қадри учун” тамойилини ҳаётга чуқур сингдириш йўлида муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида” ги фармойишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбарияти ва масъулларидан иборат ишчи гуруҳлар ҳудудларда бўлиб, аҳолининг бандлиги ва даромадини ошириш масалалари бўйича бевосита мулоқотлар олиб борилмоқда.
Мазкур қарор ижроси асосида “Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи Фарғона вилояти Ёзёвон туманида бириктирилган “Янгиобод”, “Сувлиариқ” ҳамда “Иштирхон” маҳаллаларида хотин-қизлар бандлигини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва инфратузилмани яхшилашга қаратилган амалий ишлар бажарилмоқда.
Шуни таъкидлаш жоизки, 2025-йил давомида “Янгиобод” МФЙ, “Иштирхон” МФЙ ва “Сувлиариқ” МФЙларда “Аёллар дафтари” га киритилган 237 нафар аёлнинг бандлиги таъминланди ҳамда рўйхатда турган аёлларни дафтардан чиқариш чора-тадбирлари давом этмоқда.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати