Инновациялар — кимё саноатининг келажагини белгилайди!

// 11 iyun 2026 йил Босма кўриниш Юклаб олиш: pdf (34.62 KB)

 

“Кимё саноати ёш мутахассислари” форуми доирасида “Энг яхши инновасион ғоя“ стартап лойиҳалар танловининг тақдимот босқичи бўлиб ўтди.

Унда 15 та жамоа ўзларининг илғор ва истиқболли лойиҳалари билан иштирок этиб, кимё саноатини янада ривожлантиришга қаратилган ташаббусларини намоён этдилар.

Тақдим этилган лойиҳалар энергия тежамкорлиги, ресурслардан самарали фойдаланиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштиришга қаратилгани билан алоҳида аҳамият касб этди. Ёш мутахассисларнинг инновасион ёндашувлари ва амалий ечимлари тармоқнинг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда янги технологик имкониятларни яратишга хизмат қилади.